Андижонда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланаётган корхона аниқланди
Мазкур корхона электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани сабабли электр таъминоти корхонасига 658 млн сўмлик зарар етказган.
"Андижон ҲЕТК" АЖ ахборот хизмати хабар беришича, Андижон шаҳар “Найман” кўчаси 30-уйда жойлашган “Муборак тонг ниҳоли 2019” МЧЖга қарашли чўянни қайта ишлаш цехи томонидан электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари талабларига зид равишда шартнома тузмаган ҳолда электр энергиясидан фойдаланаётганлиги аниқланди.
Қайд этилишича, қайта ҳисоб- китобга кўра, истеъмолчи томонидан электр таъминоти корхонасига 658 млн сўмлик зарар етказилган.
Ушбу ҳолат бўйича жамланган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилади.
Аввалроқ, 19 млрд сўмлик бензин маҳсулотлари талон-торож қилинган Андижон нефт базаси иши судга оширилганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
15:50 / 21.10.2024
Андижон ва Тошкентда 1 млрд сўмдан ортиқ “свет”дан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди
10:54 / 20.10.2024
ЭТК монтёри билан тил бириктириб электрдан ноқонуний фойдаланган шахсга жиноят иши қўзғатилди
00:36 / 19.10.2024
Куба электр энергиясидан буткул узилиб қолди
23:32 / 18.10.2024