Давлат статистика қўмитаси 2021 йил 1 декабр кунги ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.
Унга кўра, суякли мол гўштининг 1 килограмми нархи 45 000 - 68 000 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, бошқа асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қуйидагича:
- қўй гўшти (1 килограмм) — 52 000—80 000 сўм;
- картошка (1 килограмм) — 3000—7000 сўм;
- пиёз (1 килограмм) — 1000—4000 сўм;
- сабзи (1 килограмм) — 1000—5500 сўм;
- тухум (10 дона) — 7000—15 000 сўм;
- гуруч (1 килограмм) — 5000 —17 500 сўм;
- ўсимлик ёғи (1 литр) — 14 000—24 000 сўм;
- шакар (1 килограмм) — 7800—10 500 сўм.
Нархларни ўрганишда деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари инобатга олинган.