Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода икки фуқаронинг ўзаро жанжали қотиллик билан якун топди
Бухоро туманида 28 ноябрь куни қотиллик жинояти содир этилди. Фуқаро ўзаро жанжал оқибатида турмуш ўртоғининг жиянини пичоқлади. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, туманнинг Хонобод маҳалласида яшовчи 50 ёшли К.Р. Чорбакр маҳалласида яшовчи, турмуш ўртоғининг жияни бўлган 41 ёшли Ғ.Т. билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Жанжал жараёнида К.Р. қайнжиянининг кўкрак қафасига ошхона пичоғи билан уриб, унга оғир тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида Ғ.Т. касалхонага етиб бормасдан, вафот этган.
Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан К.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва гумон қилинувчи қамоққа олинган.
Бухоро вилояти прокурори Маҳмуд Истамов, ИИБ бошлиғи Шуҳрат Алиев ҳамда тегишли масъуллар иштирокида маҳаллада жиноят муҳокамаси ўтказилган. Муҳокамада ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари бирма-бир таҳлил қилиниб, келгусида бу каби жиноятларнинг олдини олиш учун масъулларга аниқ кўрсатмалар берилган.
Олдинроқ Бухорода 70 ёшли фуқаро қўшнисининг қотилига айланганди.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
17:53 / 11.05.2026