Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илон Маск яна 1 млрд долларлик акцияларини сотди
Маск тўрт ҳафтадан буён ўз компаниясининг акциялар пакетларини сотмоқда.
Tesla бош директори Илон Маск 1,01 млрд долларга 934 минг донадан ортиқ акцияларини сотди.
Маск тўрт ҳафтадан буён ўз компаниясининг акциялар пакетларини сотмоқда. У шу кунга қадар қиймати 10 млрд доллардан ортиқ акцияларини сотди.
У 6 ноябрда Twitter’да фойдаланувчилар ўртасида ўз акцияларини сотиш борасида сўровнома ўтказганди. Маск буни 15 млрд долларлик солиқни тўлаш учун қилаётганини айтганди. Фойдаланувчиларнинг аксарияти унинг бу фикрини қўллаб-қувватлаганидан сўнг 8 ноябрь куни 1,1 млрд долларлик дастлабки акциялар пакетини сотди.
Bloomberg агентлигининг ёзишича, акцияларни сотиш схемаси сўровнома ўтказилишидан олдинроқ ишлаб чиқилган.
Илон Маск дунёнинг энг бой одами ҳисобланади. Bloomberg миллиардерлар индексига кўра, унинг бойлиги миқдори 300 млрд доллардан ортиқ.
Мавзуга оид
21:42 / 12.06.2026
Илон Маск — инсоният тарихидаги биринчи триллионер
16:26 / 12.06.2026
Илон Маск дунёдаги илк триллионерга айланиш арафасида: SpaceX акциялари сотувга чиқяпти
10:03 / 12.06.2026
Илон Маск 55 миллиард долларлик Terafab лойиҳасини илгари сурмоқда
08:50 / 12.06.2026