Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Red Wings Махачқалъадан Навоийга парвозларни йўлга қўяди
Доғистондан биринчи рейс 25 декабрга белгиланган.
Red Wings авиакомпанияси Махачқалъадан Ўзбекистоннинг Навоий шаҳрига парвозларни йўлга қўймоқда. Махачқалъа аэропорти матбуот хизматининг ТАСС’га хабар беришича, тўртта рейс режалаштирилган.
«Red Wings авиакомпанияси Махачқалъадан Навоий шаҳрига парвозларни бошлайди. Доғистондан парвозлар 25 декабрь ва 8 январга, ортга эса мос равишда 26 декабрь ва 9 январга белгиланган», - деди агентлик суҳбатдоши.
Унинг сўзларига кўра, рейслар 100 нафаргача йўловчини сиғдира оладиган Sukhoi Superjet 100 самолётларида амалга оширилади.
«Бундан ташқари, Махачқалъа аэропорти ички рейслар географиясини кенгайтирмоқда. Кечагина биз Волгограддан биринчи тўғридан тўғри рейсни амалга оширдик», - дея қўшимча қилган Махачқалъа аэропорти вакили.
Мавзуга оид
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
23:50 / 19.05.2026
Навоийдаги конда яширинча олтин қазиш билан шуғулланган гуруҳ ушланди
17:53 / 11.05.2026