Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Декабр ойида Россиядан Ўзбекистонга 8 марта йўловчи поезди қатнайди
Махсус йўловчи поезди 6, 10, 13, 17, 20, 24, 27 декабрь кунлари соат 20:57 да “Волжский” темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширади. Илк қатнов эса 4 декабр куни бошланган.
Декабр ойида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан “Волжский-Тошкент” йўналишида 483-сонли махсус йўловчи поездининг 8 маротаба қатнови амалга оширилади.
“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ хабарига кўра, мазкур қатновлар пандемия даврида Россияда қолиб кетган ўзбекистонликларга мамлакатга қайтишлари учун қулайлик яратиш мақсадида йўлга қўйилди.
Илк рейс 4 декабрь куни “Волжский” темир йўл вокзалидан бошланган бўлса, қолган рейслар 6, 10, 13,17, 20, 24, 27 декабрь кунлари соат 20:57 да ушбу темир йўл вокзалидан амалга оширилади.
“Мазкур поездга фақат бир томонга, яъни “Волжский-Тошкент” йўналишига чипталар сотилади. Чипталарни электрон тарзда ҳам сотиш йўлга қўйилган. Россиядаги юртдошларимизнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг нусхаси билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти веб-сайти орқали чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкин”, дейилади хабарда.
Изоҳ берилишича, қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.
Мавзуга оид
09:35
МАКС авиакосмик кўргазмаси яна бир йилга қолдирилди
16:23 / 11.06.2026
Арманистон ҳукумати геосиёсий курсини ўзгартириш учун халқдан мандат олди — сиёсатшунослар
14:20 / 11.06.2026
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
18:53 / 10.06.2026