Жаҳон | 14:27 / 06.12.2021
5189
1 дақиқада ўқилади

Мьянма собиқ раҳбари Аун Сан Су Чжи тўрт йилга қамалди

76 ёшли сиёсатчига нисбатан умумий ҳисобда 10 та жиноий айблов билдирилган.

Фото: AP

Мьянма собиқ давлат маслаҳатчиси Аун Сан Су Чжи армия ичида қарама-қаршиликлар келтириб чиқаргани ва коронавирус билан боғлиқ чеклов қоидаларини бузгани учун тўрт йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Agence France-Presse хабар бермоқда.

Маьянма ҳарбийлари вакили Зо Мин Туннинг сўзларига кўра, Аун Сан Су Чжига ҳар бир айблов моддаси бўйича икки йилдан муддат берилган.

76 ёшли сиёсатчига нисбатан умумий ҳисобда 10 та жиноий айблов, жумладан давлат сирларини ошкор қилмаслик қонунини бузиш айблови билдирилган. Айбловларнинг аксарияти коррупция билан боғлиқ.

Аун Сан Су Чжи давлат маслаҳатчиси сифатида мамлакатни бошқариб келган. У парламент сайловлари натижаларини сохталаштириш айблови билан 1 февралдаги давлат тўнтаруви давомида ҳарбийлар томондан ҳокимиятдан четлатилганди. 

Мавзуга оид