Европа суди Польшага мигрантларни Беларусга қайтаришни тақиқлади

Фото: Czarek Sokolowski / AP
Европанинг инсон ҳуқуқлари бўйича суди Польша ҳудудига Беларусдан ўтган мигрантлар ортга қайтарилмаслиги кераклиги ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда судга таяниб РИА “Новости” хабар берди.
Суд 2021 йил августдан бери Польша ва Беларусь чегарасидаги миграция инқирози доирасида қўлланган чоралар бўйича 198 киши топширган 47 та арзномани кўриб чиққан. Уларнинг аксарияти Польшага, яна учтаси Латвия ва Литвага қарши берилган.
Европа судида таъкидланишича, шикоятчиларнинг аксарияти Польшада қолаётганларини таъкидлашган ва Беларусга қайтарилмасликларини сўрашган. Мигрантлар Беларусга ёки ўз ватанларига қайтарилсалар, ҳаётлари хавф остида қолиши мумкинлигидан хавотирланишмоқда.
“Суд 39-қоидани қўллаб, шикоятчилар ҳақиқатан ҳам Польша ҳудудида қолаётган бўлсалар, унда Польшадан чиқариб юборилмасликлари кераклиги ҳақида қарор чиқарди”, деб таъкидлаб ўтилган судда.
Варшава ўз ҳудудига Беларусдан ўтган мигрантларни қабул қилишга қарши чиқмоқда. Аксарияти Яқин Шарқ давлатларидан бўлган мигрантларнинг кўпчилиги ҳам Польшада қолишни истамаётганлари, улар Германия ёки Европа иттифоқининг бошқа давлатларига интилаётганларини айтишмоқда. Бироқ 2013 йилда қабул қилинган Дублин регламентига кўра, Европа иттифоқи ҳудудига ўтган мигрантлар иттифоқнинг қайси давлати чегарасини биринчи кесиб ўтган бўлса, ўша давлатдангина бошпана сўрай олади.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп тарифлар билан боғлиқ муваффақиятсизликда ёрдамчиларини айблади – ОАВ
Жаҳон | 23:51 / 12.04.2025
-
Трамп Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларни бир йилга узайтирди
Жаҳон | 22:54 / 12.04.2025
-
Дунёдаги энг тез фуқаролик самолёти учишга тайёр
Жаҳон | 21:42 / 12.04.2025
-
Пискентдаги автомобил синовининг видеоси тарқалди. Масъуллар “нотўғри талқин” бўлаётганини айтмоқда
Ўзбекистон | 21:25 / 12.04.2025
Мавзуга оид

16:59 / 08.04.2025
Полша бизнес-миссияси UzFood 2025 халқаро кўргазмасида иштирок этди

16:59 / 06.03.2025
Шавкат Мирзиёев 6 та давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

15:15 / 16.02.2025
АҚШ Лукашенко билан сиёсий маҳбусларни озод этиш бўйича «катта битим» тайёрламоқда

23:51 / 12.11.2024