Жаҳон | 08:44 / 07.12.2021
19613
1 дақиқада ўқилади

Россияда ўзбекистонлик икки бола музлаган кўлга чўкиб кетди

Россиянинг Рязан областидаги Дедюхино қишлоғида ўзбекистонлик икки ўғил бола музлаган кўл остига тушиб кетиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда «КП–Рязань» нашри болаларнинг отасига таяниб хабар берди.

Фото: centralasia

Эркакнинг айтишича, болалар ҳеч қачон рухсатсиз бирор жойга кетишмаган. Улар одатда телевизор кўришган ва уй олдида ўйнаб юришган.

Фожиа 3 декабрь куни юз берган. 4 ва 7 ёшли ўғил болалар Дедюхино қишлоғидаги кўлнинг ҳали тўлиқ музламаган юзасига чиқишган ва унинг остига тушиб кетишган. 

Маҳаллий аҳоли вакиллари болаларни сувдан олиб чиққанида, улар тирик бўлган. Бироқ, уларнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.

Воқеа юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Мавзуга оид