Ўзбекистон | 20:20 / 08.12.2021
2319
1 дақиқада ўқилади
Андижонда пиротехника воситаларини олиб киришга уринган шахс тўхтатиб қолинди
Андижон вилояти “Дўстлик” чегара божхона постида ноқонуний равишда пиротехника воситаларини олиб кираётган шахс тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, мазкур пост орқали пиёда равишда кириб келган қўшни давлат фуқароси А.Г.нинг безовталаниши божхоначилар диққатини тортди. Шундан сўнг, ушбу шахслар холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганида, у ёнидаги қиймати салкам 5 млн сўмлик жами 19 800 дона “С новым годом” номли пиротехника воситаларини яшириб олиб ўтаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текшируви ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:16
Тошкент вилоятида ўз уйида пиротехника воситаларини сақлаб келган шахс ушланди
20:54 / 26.11.2024
Давлат бюджетининг 9 ойлик ижроси. Дефицит – 36 трлн сўм
15:56 / 25.11.2024
Андижон давлат техника институти ташкил этилади
11:38 / 25.11.2024