Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ортидан Австралия ҳам Пекин Олимпиадасига бойкот эълон қилди
Австралия расмий шахслари 2022 йилда Пекинда ўтадиган қишки Олимпиадада иштирок этмайди. Мамлакат раҳбарияти Хитойда инсон ҳуқуқлари бузилишларига жавобан Олимпиадани дипломатик бойкот қилишга қарор қилди.
“Мен буни Австралия миллий манфаатлари йўлида қилмоқдаман”, деб айтган мамлакат бош вазири Скотт Моррисон.
Унинг таъкидлашича, Пекиндаги Ўйинларни бойкот қилиш қарорига Австралия ва Хитой ўртасидаги муносабатлар совуқлашиши ҳам таъсир кўрсатган.
ABC телеканалининг хабар беришича, ушбу бойкот Хитойда қолаётган австралиялик мансабдор шахсларга ҳам тааллуқли ҳисобланади.
Шу билан бирга, Моррисоннинг таъкидлашича, австралиялик спортчилар бойкотга қарамай, Олимпиадада иштирок этадилар.
Пекиндаги Олимпиадага 40га яқин спортчини юборишни режалаштирган Австралия Олимпия қўмитаси ҳам ҳукуматнинг ушбу қарорини қўллаб-қувватлаган.
6 декабрда АҚШ Хитой томонидан инсон ҳуқуқлари бузилишига жавобан Пекин Олимпиадасига расмий ва дипломатик шахсларини юбормаслигини эълон қилганди. Халқаро Олимпия қўмитаси сиёсий нейтрал ташкилот сифатида Вашингтоннинг ушбу қарорини ҳурмат қилишини айтган. АҚШ ортидан Янги Зеландия ҳам Пекинга ўз дипломатларини юбормаслигини маълум қилган, бироқ у бу қарорини коронавирус билан боғлаган.
Дипломатик бойкот спортчиларнинг Олимпиадада иштирок этмаслигини англатмайди.
Мавзуга оид
12:19 / 20.05.2026
«Бир-биримизга ёрдам беришимиз керак» – Пекинда Путин ва Си музокаралари бошланди
22:52 / 29.03.2026
Ёнилғи нархи ошгани сабабли Австралиянинг икки штатида жамоат транспорти бепул бўлади
22:55 / 26.03.2026
Трансгендер спортчиларга Олимпиада аёллар мусобақаларида иштирок этиш тақиқланди
12:00 / 24.03.2026