10:30 / 08.12.2021
1856

Сурхондарёда иккита «Дамас» ўзаро тўқнашди. Йўловчи вафот этди

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида иккита «Дамас» ўзаро тўқнашган. Оқибатда улардан бирида кетаётган йўловчи вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 6 декабр куни М41 Бишкек-Душанбе-Термиз халқаро автомобил йўлининг Шўрчи тумани Кушон маҳалласидан ўтган 1513-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Шўрчи-Денов йўналишида ҳаракатланиб кетаётган «Дамас» Денов-Шўрчи йўналиши бўйлаб келаётган бошқа бир «Дамас» билан ўзаро тўқнашган. Оқибатда улардан бирида йўловчи сифатида кетаётган фуқаро оғир тан жароҳати олиб вафот этган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, ҳайдовчилардан бири йўлдаги носоз жойни айланиб ўтиш учун қарама-қарши томонга ўтиб ҳаракатланган ва рўпарадан келаётган «Дамас» билан тўқнашган.

Top