Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда қиморхона фош этилди
Қашқадарё вилояти Қарши туманида қурилиши тугалланмаган бинода ташкил этилган қиморхона фош этилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Қашқадарё вилоятида ўтказилаётган “Хавфсиз тун” профилактик тадбири давомида 2021 йил 6 декабр куни соат 23:45 ларда Қарши тумани “Кахлак” МФЙ ҳудудида жойлашган қиморхона фош этилган.
Аниқланишича, фуқаро Т.М.га тегишли қурилиши тугалланмаган бинода “Потрон” МФЙда яшовчи Ж.Б ва Р.С ҳамда “Кахлак” МФЙда яшовчи Т.М, Б.С, Б.М ва Ш.Г. пул тикиб таваккалчиликка асосланган қимор ўйинини ўйнаётгани аниқланган.
Қайд этилишича, фуқаролардан қиморга тикилган жами 541 минг сўм пул ва ўйин карталари келгусида қонуний тўхтамга келиш учун ҳужжатлаштириб олинган.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026