Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда поезд уриб юборган аёл вафот этди
Хоразм вилоятида 43 ёшли аёл «Тошкент-Урганч» йўналишидаги йўловчи поезд уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди.
Тошкентдан Хоразм вилояти маркази Урганч томон ҳаракатланган йўловчи поезди уриб юбориши оқибатида 43 ёшли аёл вафот этган. Бош прокуратура матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган бу маълумотни тасдиқлади.
«Аниқланишича, 8 декабрь куни соат 09:25ларда 43 ёшли аёл ўзининг эҳтиётсизлиги туфайли «Истиқлол-Ҳазорасп» йўналишида келаётган йўловчи поезди уриб кетиши оқибатида олган оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Урганч транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментининг аниқлик киритишича, бу аёл Истиқлол–Ҳазорасп темир йўлининг 354-километри 7-тўсиғида 55-сонли Тошкент–Урганч–Хива йўловчи поезди олдига тўсатдан чиқиб қолгани сабабли уни уриб юборган.
Аёл танасининг бош қисмидан олган жароҳат туфайли воқеа жойида вафот этган.
Олиб борилган суриштирув ишлари давомида аёл Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани Охунбобоев маҳалласида яшовчи фуқаро С.Қ. эканлиги аниқланган.
Мавзуга оид
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
15:48 / 13.06.2026
Бекободда машинада одам уриб ўлдириб, жасадни каналга оқизиб юборган “опер” 7 йилга қамалди
14:06 / 11.06.2026
Қамчиқ довонида автомобиль жарликка тушиб кетди
14:02 / 09.06.2026