Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Афғонистонга 29 та юк автомобили етказиб берди
10 ойда 714 та юк автомобиллари экспорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 8 та хорижий давлатларга қиймати 11,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 714 та юк автомобилларини экспорт қилган.
Юк автомобиллари экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 37 тага камайган.
Ўзбекистон 10 ойда юк автомобилларини энг кўп экспорт қилган давлатлар қуйидагича:
- Қозоғистон — 505 та;
- Қирғизистон — 84 та;
- Сингапур — 71 та;
- Афғонистон — 29 та.
Қайд этилишича, 10 ойда 3257 дона юк автомобиллари ишлаб чиқарилган.
Ўзбекистонда аҳолига тегишли бўлган 168 810 та юк автомобиллари бор.
Мавзуга оид
10:25 / 06.07.2026
Ҳар учинчи янги автомобил — Cobalt: Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?
22:18 / 05.07.2026
Июнда сабзавотлар нархи тушди, энергия ва бензин қимматлашди - Статқўм
12:32 / 03.07.2026
Ҳунармандлар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда
10:50 / 03.07.2026