Тошкентда 15 ёшли ўсмир ЙТҲ содир этди
Интернетда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида хабарлар тарқалди. Пойтахт ИИББ ҳолат бўйича расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, 2021 йил 8 декабрь куни тахминан соат 22:00да Шифонур ва Талабалар кўчалари кесишмасида «Кобальт» автомобилини тегишли ҳуқуқсиз бошқарган 15 ёшли А.М. қарама-қарши ҳаракат йўлига чиқиб кетиб, 33 ёшли Р.И. бошқарувидаги «Матиз» автомобили билан тўқнашган.
Тўқнашувдан сўнг «Кобальт» ҳаракатни бошқарувсиз давом этиб дарахтга бориб урилган ва ёнишни бошлаган. Ёнғин воқеа жойига етиб келган ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан ўчирилган.
Тўқнашув оқибатида иккала ҳайдовчи ҳам бадан шикастлари билан тиббиёт муассасасига етказилган. Уларнинг ҳолати қониқарли экани айтилади.
Ушбу факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тергов текширув ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
16:12 / 08.10.2024
Тошкентда тадбиркорга шартнома тузиб беришини айтиб 50 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
20:33 / 07.10.2024
Тошкентда II Халқаро киберхавфсизлик саммити бўлиб ўтади
18:40 / 06.10.2024
Тошкентда икки ҳафта мобайнида қарийб 30 кг гиёҳванд воситалар ва психотроп моддалар ушланди
14:30 / 05.10.2024