Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам беришни тўхтатди – ОАВ
Таъкидланишича, мазкур ёрдам пакети ажратилиши тўғрисида ўтган ҳафтада эълон қилиниши керак эди, аммо Оқ уй якуний қарор чиқаришни кечиктирди.
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Украинага 200 млн долларлик ҳарбий ёрдам тақдим этишни номаълум муддатга ортга сурди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб NBC телеканали хабар берди.
Таъкидланишича, мазкур ёрдам пакети ажратилиши тўғрисида ўтган ҳафтада эълон қилиниши керак эди, аммо Оқ уй якуний қарор чиқаришни кечиктирди. Бу Украина-Россия чегарасидаги вазиятни юмшатиш борасида “дипломатик саъй-ҳаракатлар учун кўпроқ вақт бериш” билан боғлиқлиги айтилмоқда.
Манбаларнинг сўзларига кўра, Украина тезкор тартибда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, кемаларга қарши ракеталар, танкка қарши Javelin ракеталари, радиоэлектрон ва радиолокацион тизимлар, замонавий артиллерия ўқлари ва дори-дармонлар тақдим этилишини сўраганди.
Телеканалнинг қайд этишича, Киев бир ойча аввал бу сўровга ижобий жавоб олган, шу боис ҳозирда Украина ҳукумати “ҳайратда” ва нима учун ёрдам тақдим этилмаганини тушунмаяпти.
Шу билан бирга, манбалар ушбу ёрдам партияси Оқ уй томонидан Москвага нисбатан босим сифатида кўрилаётгани, ёрдам Россия Украинага қарши ҳарбий ҳаракат бошлаган тақдирда тақдим этилишини истисно қилмаган.
Мавзуга оид
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026