Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамоатчилик назоратини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди
Президентнинг “Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Коррупцияга қарши курашиш агентлигига қўшимча вазифалар белгиланди.
Агентликда унга юклатилган вазифаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашувчи, юридик шахс мақомига эга бўлмаган Жамоатчилик назоратини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.
2022 йил 1 январдан бошлаб агентлик қуйидаги ҳуқуқлардан фойдаланади:
- ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг электрон маълумотлар базаларидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга доир маълумотларни олиш;
- тадқиқотлар ва маъмурий суриштирувлар ўтказиш ҳамда таҳлилий материаллар тайёрлаш бўйича қўшма ишчи гуруҳларини тузиш;
- ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жиноят ишини қўзғатиш ёки бошқа таъсир чораларини кўриш учун коррупция фактлари тўғрисидаги хабарларни юбориш ва ушбу хабарларни текшириш натижалари бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида маълумотни талаб қилиб олиш;
- оммавий резонанс ва турли баҳс-мунозараларни келтириб чиқарган коррупцияга оид фактлар бўйича ишни кўриб чиқаётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда матбуот анжуманлари ўтказиш.
Агентлик томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда коррупциявий жиноятлар борасида жамоатчилик хабардор қилинишининг қуйидаги тартиби ўрнатилади:
- оммавий резонанс ва турли баҳс-мунозараларни келтириб чиқарган коррупцияга оид фактлар акс этган хабарлар бўйича - 10 кун муддатда;
- бошқа коррупциявий жиноят ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисида - ҳамкор органлар билан келишувга кўра ҳар чорак ёки ярим йиллик якунлари бўйича;
- коррупцияга оид жиноятчилик ҳолати, тенденциялари, содир бўлиш сабаб ва шарт-шароитлари, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида - йил якуни бўйича.
Қуйидагилар тасдиқланди: Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг Жамоатчилик назоратини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом; Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом.
Мавзуга оид
08:58 / 25.05.2026
Ўзбекистонда архив хизматлари устидан назорат кучайтирилади
18:00 / 06.05.2026
Қурилиш объектлари видеокамера орқали онлайн назорат қилинади
09:54 / 14.04.2026
Якка уй-жой ва кичик бинолар қурилишида хусусий назорат жорий этилади
18:39 / 24.02.2026