18:19 / 11.12.2021
4920

“Жорий йилда қидирувдаги 822 нафар жиноятчи ушланди” – Тошкент шаҳар ИИББ

Ўтган 11 ой ичида Тошкент шаҳрида қидирувдаги 822 нафар жиноятчи ушланиб, жазога тортилгани маълум қилинди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси 2021 йилнинг ўтган 11 ойида пойтахтда содир этилган жиноятлар ва уларга қарши кураш бўйича бажарилган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, январ-ноябр ойларида шаҳарда 5 минг 644 та жиноят аниқланган. Шундан 1 минг 375 таси гиёҳвандлик ва психотроп воситаларининг ноқонуний савдоси билан боғлиқ.

Шунингдек, йил давомида 12 минг 544 та жиноят фош этилган. Бундан 171 таси ўтган йилларда содир этилган жиноятлар бўлган. 822 нафар қидирувдаги жиноятчилар ушланиб, уларга нисбатан қонуний жазо чоралари кўрилган.

“Ўтган 11 ойда ички ишлар органлари томонидан 122 кг 756 грамм гиёҳвандлик ва 108 минг 550 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари тарқалиб кетишининг олди олинган”, дейилади манба хабарида.

Top