Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ургутда содир бўлган ЙТҲда пиёда вафот этди
Фото: Видеодан кадр
Самарқанд вилояти Ургут туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида пиёда вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 28 ноябр куни соат 6:30ларда давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-50 Тойлоқ-Ургут автомобил йўлининг Ургут тумани Аълохотин маҳалласи ҳудудидан ўтган 21-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Nexia-3 ҳайдовчиси тез ҳаракатланиб бораётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Оқибатда пиёда оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.
Қайд этилишича, Ургут туман ИИБ ЙҲХБ томонидан ҳодиса юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:38 / 22.12.2025
Фарғонада икки автомобил тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
12:12 / 21.12.2025
Тошкентда автобус ҳайдовчиси ўз эҳтиётсизлиги оқибатида ҳалок бўлди
14:23 / 20.12.2025
Қорақалпоғистонда икки машина тўқнашуви оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
12:10 / 20.12.2025