13:05 / 13.12.2021
3460

ЖАР президенти коронавирус юқтириб олди

Фото: Globallookpress

Жанубий Африка Республикаси президенти, 69 ёшли Сирил Рамафоса коронавирус юқтириб олди ва ўзини иҳоталади. Президент ваколатлари вақтинча вице-президент Дэвид Мабузага ўтди.

“Президент Сирил Рамафоса 12 декабрда коронавирусга топширган тести мусбат чиққандан кейин даволанмоқда”, деб айтилган хабарда.

Маълумотларга кўра, Рамафоса Кейптаундаги тадбирдан кейин ўзини ёмон ҳис қила бошлаган.

Айни вақтда ЖАР етакчиси мудофаа кучлари ҳарбий-тиббий хизмати шифокорлари кузатуви остида қолмоқда. Таъкидланишича, Рамафоса аввалроқ коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.

ЖАР президенти барчани огоҳ бўлишга ва эмланишга чақирган.

Аввалроқ Рамафоса Ғарбий Африканинг 4та давлатига сафардан қайтганди.

Top