Ўзбекистон | 11:01 / 14.12.2021
23685
3 дақиқада ўқилади

15 декабр куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти 

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 15 декабр куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 1-3 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ - 2 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Тошкент ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Самарқанд ва Жиззах. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Мавзуга оид