Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилиялик сиёсатчилар рингда муносабатларни ойдинлаштиришга қарор қилди
Фото: Видеодан кадр
Бразилиялик икки сиёсатчи ўзаро муносабатларни рингда ойдинлаштиришга қарор қилди. Икки эркак бир-биридан аламини шундай йўл билан олмоқчи бўлган, деб хабар берди LADBible нашри.
Маълумотларга кўра, рингда Борба шаҳри мэри Симау Пейшоту ва уни самарасиз бошқарувда айблаган собиқ маслаҳатчиси Эринеу Алвеш да Силва тўқнаш келган. Бундан ташқари, да Силва ўз “рақиби”ни бир неча марта “аблаҳ” деб атаган.
Маълум қилинишича, ушбу жангга 17 доллардан чипталар ҳам сотилган. Жанг мактаб спорт залида бўлиб ўтган ва 13 дақиқа давом этган. Учта раунддан кейин мэр ўзининг собиқ маслаҳатчиси зарбаларидан базўр оёқда турган бўлса-да, ғалаба унга берилган. Антиқа жангга йиғилганлар бундай қарордан норозилик билдиришган.
“Мен кўча жангчиси эмасман, мен мэрман. Бироқ кимдир мен билан уришмоқчи бўлса, бунга тайёрман. Чунки мен ҳамиша ғолиб бўлганман”, деб изоҳ берган ўз ғалабасига Пейшоту.
Мавзуга оид
19:41 / 22.11.2025
Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонару ҳибсга олинди
19:19 / 13.11.2025
«Пулга тўймайсанлар». Амазония туб аҳолиси вакиллари иқлим саммитига бостириб киришди
11:57 / 30.10.2025
Риодаги қонли рейд: қурбонлар сони 130 кишидан ошди
10:11 / 30.10.2025