Жамият | 13:06 / 15.12.2021
1939
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда содир бўлган ёнғинда фуқаронинг уйи ёниб кетди

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида содир бўлган ёнғинда фуқаронинг уйи ёниб зарарланди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 14 декабр куни соат тахминан 07:27ларда Ғузор тумани ФВБга туманнинг Гулистон маҳалласи Чуқур қишлоғида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, қутқарув хизматининг 3та ёнғин-қутқарув бўлинмаси воқеа жойига етиб борган ва соат 8:20ларда ёнғинни тўлиқ ўчирган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Ёнғин оқибатида яшаш уйининг тахминан 80 метр квадрат майдон ички ва том қисми зарар кўрган. Қутқарувчилар томонидан яшаш уйининг 200 метр квадрат майдон қисми сақлаб қолинган.

Қайд этилишича, ёнғинда ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ёнғин электр симлари қисқа туташуви сабабли келиб чиққан деб гумон қилинмоқда. Айни пайтда кўрилган моддий зарар миқдори ва сабаблари ўрганилмоқда.

Мавзуга оид