Жаҳон | 23:22 / 16.12.2021
5623
1 дақиқада ўқилади

Дания маҳкумлар учун Косоводаги қамоқхоналарни ижарага олади

Косовога суд қарори билан Даниядан депортация қилиниши лозим бўлган хорижликлар жўнатилади.

Фото: imago

Дания мамлакат жазони ижро этиш тизимини ислоҳ қилиш доирасида Косоводан маҳкумлар учун 300та ўринни ижарага олади. Бу ҳақда Дания адлия вазирлиги маълум қилди.

Косовога суд қарори билан Даниядан депортация қилиниши лозим бўлган хорижликлар жўнатилади.

"2025 йилга бориб, қамоқхоналар сиғими 1000 ўринга қисқаради. Биз Косоводан маҳбуслар учун жойларни ижарага олишга ҳамда қисқа ва узоқ муддатли истиқболда Дания қамоқхоналаридаги ўринлар сонини оширишга қарор қилдик", - деди адлия вазири Ник Ҳэккеруп.

Қамоқхоналарни ислоҳ қилиш учун 4 млрд крона (530 млн евро) ажратилган.

Ҳозирда аҳолиси 5,8 млн нафар бўлган Данияда 4 мингга яқин маҳкум жазо ўтамоқда. Жазони ижро этиш муассасалари сони камаймоқда, маҳкумлар сони эса ўсмоқда. Уларнинг аксарияти беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилган.

 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид