Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
«Қишлоқ қурилиш инвест» масъулияти чекланган жамияти инжиниринг компанияси Фарғона вилояти филиали директори вилоят ҳокимига ўринбосар бўлди.
Хожиқўзижон Исоқов Фарғона вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ушбу тайинлов Фарғона вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари ҳамда бошқарма-ташкилотлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтган йиғилишда эълон қилинди.
Хожиқўзижон Исоқов 1985 йилда Қўштепа туманида туғилган. 2009 йилда Фарғона политехника институтини, 2013 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
«Дўстлик» ордени соҳиби. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.
Меҳнат фаолияти давомида Марғилон шаҳридаги «426-хўжаликлараро ихтисослашган кўчма механизациялашган колонна» масъулияти чекланган жамияти раҳбарининг ўринбосари, 2013 йилдан МЧЖ раҳбари, 2021 йилдан буён «Қишлоқ қурилиш инвест» масъулияти чекланган жамияти инжиниринг компанияси Фарғона вилояти филиали директори лавозимларида ишлаган.
- Бундан аввалроқ, Ўзбекистон президентининг тегишли қарорига мувофиқ, Фарғона вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган Дилшод Хожиаҳмедов сув хўжалиги вазирининг ўринбосари — Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги бош директори лавозимига тайинланган эди.
Мавзуга оид
23:01 / 27.11.2024
Фарғонада 750 млн сўмлик iPhone телефонларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
15:54 / 24.11.2024
Янги мудофаа вазири тайинланди
12:39 / 12.11.2024
Фарғонада коррупцияга қарши курашувчи мансабдорнинг ўзи коррупция билан қўлга тушди
13:10 / 10.11.2024