Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда йўл қурилишидаги монополияга барҳам берилади
Президентнинг “Рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти йўналишларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат билан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш фақат Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг пудратчи ташкилотлари томонидан амалга оширилиши бўйича амалдаги тартибни бекор қилиш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, йўл қурилишига давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторни жалб қилиш ҳам кўзда тутилган.
Бундан ташқари, йўл белгилари, ахборот кўрсатгичлари, йўл ҳаракатини тартибга солишнинг бошқа техник воситаларини ишлаб чиқариш фақат “Uzavtoyo‘lbelgi” ДУК томонидан амалга оширилиши бўйича амалдаги тартиб бекор қилинади.
Йўл белгилари ва ахборот кўрсатгичларини ўрнатиш хизматларига ҳам хусусий секторни жалб қилиш мўлжалланмоқда.
Мавзуга оид
10:07 / 03.03.2025
Бир қатор хўжалик юритувчи субъектларнинг эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади
13:04 / 23.10.2024
Телекоммуникация соҳасида операторлар ва провайдерларга адолатли рақобат муҳити таъминланади
19:03 / 15.10.2024
“Рақобат сиёсати керак” – Нобел мукофоти лауреати Ўзбекистон иқтисодиёти ҳақида
22:29 / 11.10.2024