Ўзбекистон | 09:55 / 19.12.2021
6626
1 дақиқада ўқилади

UzAirways Деҳлига парвозлар сонини оширмоқда. Чипта нархлари маълум қилинди

Тошкент – Деҳли йўналишида чипта нархи бир томонга қарийб 2,3 млн сўмдан, бориш-қайтиш учун эса 3,9 млн сўмдан бошланади.

Фото: KUN.UZ

Uzbekistan Airways 24 декабрдан бошлаб Ҳиндистон пойтахти Деҳлига авиақатновларни ҳафтасига икки мартаба – сешанба ва жума кунлари амалга оширади.

Авиакомпания хабарига кўра:

  • HY 421 Тошкент – Деҳли (Тошкент вақти билан): жўнаб кетиш – 02.15, манзилга етиб бориш – 05.45.
  • HY 422 Деҳли – Тошкент (Деҳли вақти билан): жўнаб кетиш – 08.15, Тошкентга етиб келиш – 10.45.

Мазкур йўналиш бўйича бир томонга авиачипталар нархи 2 282 850 сўм (багажсиз) ва 2 612 459 сўм (багаж билан), шунингдек, бориш ва қайтиш бўйича авиачипталар 3 922 586 сўм (багажсиз) ва 4 435 311 сўм (багаж билан бирга) этиб белгиланган.

Нархлар 17.12.2021 ҳолатига кўрсатилган.

 

Мавзуга оид