Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда «енгил локдаун» жорий этилади
Қайд этилишича, янги чоралар эмланган ва эмланишни рад этган барчага тааллуқли бўлади. Бир жойда ўндан ортиқ одамларнинг гуруҳ бўлиб тўпланиши тақиқланади. Барча клублар ва рақс майдончалари ёпилади.
Германия ҳукумати «омикрон» штамми тарқалиши фонида 28 декабрдан чекловлар жорий этишни режалаштирмоқда, деб хабар берди Bild.
Нашр маълумотига кўра, мамлакат канцлери Олаф Шолц бу масала бўйича ҳудудий маъмуриятлар раҳбарлари билан музокаралар ўтказмоқда. Агар чекловлар жорий этилса, бу мамлакатдаги учинчи «енгил локдаун» бўлади.
Қайд этилишича, янги чоралар эмланган ва эмланишни рад этган барчага тааллуқли бўлади. Бир жойда ўндан ортиқ одамларнинг гуруҳ бўлиб тўпланиши тақиқланади. Барча клублар ва рақс майдончалари ёпилади.
Аввалроқ Bloomberg агентлиги Европа мамлакатлари «омикрон» штамми тарқалишига қарши курашиш учун қўшимча чекловлар киритиши ҳақида хабар қилганди. Жумладан, Нидерландияда мактаблар, дўконлар, ресторан ва жамоат жойлари ёпилади, Буюк Британия билан авиақатновлар тўхтатилади.
Мавзуга оид
11:20
Ўзбекистон фуқароларини Германия меҳнат бозорига жалб этиш кенгайтирилади
08:40 / 06.06.2026
Кремлда Путин ва Шрёдер ўртасида учрашув бўлиб ўтди
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
08:28 / 03.06.2026