Собиқ вазир туман ҳокимлигидан вилоят халқ қабулхонаси мудири лавозимига ўтди
Косонсой тумани ҳокими Баҳодир Юсупов президентнинг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимига тайинланди.
Баҳодир Турсунович Юсупов Ўзбекистон Республикаси президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан ўтказилган йиғилишда Халқ қабулхонаси собиқ мудири Муҳиддин Турғунович Валиевнинг меҳнатлари эътироф этилди.
Баҳодир Юсупов мазкур лавозимга президент администрацияси раҳбарининг 2021 йил 18 декабрдаги фармойиши билан тасдиқланган.
Баҳодир Юсупов 1961 йил 16 август куни Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 1982 йили Тошкент политехника институтини, 1997 йили Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
У 2004-2009 йилларда Чуст тумани ҳокими, 2010-2015 йилларда Наманган вилояти ҳокими, 2016-2017 йилларда Косонсой тумани ҳокими, 2017-2018 йилларда Республика фермерлар Кенгаши раиси, 2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимларида иш олиб борган.
2019 йилдан ҳозирга қадар Косонсой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Мавзуга оид
16:53
Наманганда 4 кишини Британияга ишга юбориш эвазига 12 минг доллар олган шахс ушланди
16:34 / 18.11.2024
“Манзил”: Денгиз сатҳидан 3000 метр баландликдаги кўл – Арашан булоққа саёҳат
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024