Ўзбекистон | 09:19 / 20.12.2021
9245
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда яна бир автобусда ёнғин чиқди
Тошкентда бир ҳафта ичида иккинчи Mercedes автобусида ёнғин чиқди.
Бугун, 20 декабрь куни соат 07:50да Тошкент шаҳар Учтепа тумани Фарҳод кўчасида «Ўрикзор-Дўмбиробод» 125-йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Mercedes-Benz русумли автобусда ёнғин содир бўлган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 07:56да етиб бориб, ёнғин соат 08:00да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида автобуснинг мотор қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда мутахассислар томонидан ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 14 декабрь куни Тошкент шаҳар Сергели туманида 47-йўналишда қатнайдиган автобусда ёнғин чиққанди.