Андижонлик талаба қуёш энергиясида юрадиган автомобиль ихтиро қилди
Ихтиро қилинган автомобиллар қуёшдан энергия олади. Очиқ ҳавода 2.5 соат давомида қувватини тиклайди. Бир қувватда 40-60 км масофани босиб ўтади. Табиатга зарар келтирмасдан, шовқинсиз ҳаракат қилади. Тезлиги 45-60 км/с га чиқади.
Мазкур қуёшмобилни Андижон машинасозлик институти талабаси Ойбек Умаров ихтиро қилган. Унинг таъкидлашича, бундай автомобиллар чўнтакка ҳеч қанча оғирлик қилмайди.
“Қуёш автомобилларини уй шароитида қўлда ясаганман. Ясашдан мақсад, Ўзбекистонимиз қуёшли ўлка бўлгани учун, шу қуёшдан унумли фойдаланиш мақсадида қуёш автомобилларини ясадим. Пойга машиналари макетини олишимдан мақсад ҳавога қаршилиги камроқ бўлади. Қуввати узоқроққа етади. Пойга машиналари технологияси қанча вазни енгил бўлса, улар жойидан тез юради ва тез ҳаракатланади”, дейди биз билан суҳбатда Ойбек.
Ихтирочи машинаси қурилмалари ҳақида ҳам сўзлаб берди.
“Асосий қисми профилдан қилинган. Тўртбурчак 3 га 3 профил, қалинлиги 2 мм. Атрофи алюкобонд занг босмайди, ҳам иссиқни, ҳам совуқни ўтказмайди. Максимал енгил қилиш учун ҳамма ёғини ўзим қўлда тайёрладим”.
Автомобиль қуёш энергиясидан ташқари электр орқали ҳам қувватланиши мумкин. Уй шароитида ҳам қувватлантирса бўлади. Ихтирочи келажакда мана шундай машиналарни кўпайтириш ва оммалаштиришни мақсад қилган.
Абдували Қурбонов,
Тасвирчи Азизбек Исмоилов,
Монтаж устаси Муҳиддин Нидо
Тавсия этамиз
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Австралиядаги радиостанция ярим йил давомида СИ-бошловчидан фойдаланиб келгани маълум бўлди
Фан-техника | 21:02
-
Трамп Россия ва Украина ўртасида доимий сулҳ бўлишини истайди – Оқ уй
Жаҳон | 20:47
-
Украина ТИВ Путин томонидан эълон қилинган оташкесим бўйича изоҳ берди
Жаҳон | 20:37
-
Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларидан самарали фойдаланиш ташкил этилади
Ўзбекистон | 20:36
Мавзуга оид

21:57 / 26.04.2025
2024 йилнинг энг очиқ ва энг ёпиқ давлат ташкилотлари маълум қилинди

11:58 / 25.04.2025
“Эфирда узилиш ва қотиш бўлган” – Самарқанд ва Андижондаги аттестация жараёнлари юзасидан муносабат билдирилди

17:40 / 24.04.2025
Андижонда зилзила юз берди

09:04 / 18.04.2025