Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мьянмада нефрит шахтасида содир бўлган кўчкидан сўнг 70 киши бедарак йўқолди
Бедарак йўқолганларнинг аксарияти ноқонуний равишда нефрит қазиб олувчилар бўлган.
Мьянма шимолидаги Хпакант нефрит шахтасида кўчки юз берди. Бир киши ҳалок бўлган, 70 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда, деб хабар берди ВВС.
Кўчки маҳаллий вақт билан тонгги соат 4ларда содир бўлган.
Хабарда айтилишича, қутқарув операцияси давом этмоқда. Бедарак йўқолганларнинг аксарияти ноқонуний равишда нефрит қазиб олувчилар бўлган.
Мьянма – дунёдаги энг йирик нефрит манбаси жойлашган мамлакат ҳисобланади. Мамлакатда нефрит савдоси ҳажми йилига 30 млрд доллар деб баҳоланади.
2020 йил июлда Мьянмадаги нефрит конида содир бўлган кўчки натижасида 160дан ортиқ одам ҳалок бўлган ва 54 киши жароҳатланганди.
Мавзуга оид
18:09 / 07.04.2025
Мьянмадаги вайронкор зилзила сабаблари айтилди
23:38 / 29.03.2025
Шавкат Мирзиёев Мьянмадаги ҳалокатли зилзила юзасидан ҳамдардлик билдирди
16:15 / 29.03.2025
Мьянма ва Таиланддаги зилзиладан жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ — консулхона
08:18 / 26.12.2022