Ўзбекистон | 11:26 / 24.12.2021
8662
1 дақиқада ўқилади

Фото: Қорақалпоғистонда қор

Ижтимоий тармоқларда 24 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг айрим ҳудудларига қор ёғгани тасвирланган суратлар тарқалди.

Аввалроқ Республика Гидрометеорология маркази Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туриши, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлишидан огоҳлантирган эди.

Чимбой тумани ҳокимлиги ҳудуддаги кўчаларни қалин қор қоплагани акс этган суратларни эълон қилди.

Shimbay.uz
Shimbay.uz

Қор Нукусга ҳам етиб келган, қор туфайли шаҳарда жамоат транспорти фаолиятига чекловлар қўйилган.

Қорақалпоғистон Транспорт вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда Қамчиқ довонида 19 декабрь куни қор ёғаётгани акс этган видеолавҳалар тарқалган, 13 декабрда эса Қашқадарё ва Самарқандни боғловчи Тахтақорача довони қалин қор ёғгани сабаб ёпилганди.

Мавзуга оид