07:34 / 25.12.2021
5218

Давлат бюджети харажатлари оширилди

2021 йил 22 декабрдаги қонун билан «2021 йил учун Ўзбекистон давлат бюджети тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритилди.

Фото: Getty Images

Киритилган ўзгартиришларга асосан 2021 йил учун консолидациялашган бюджет тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 6,5 фоизини ташкил этади.

Қуйидаги харажатлар оширилди: давлат мақсадли жамғармаларининг харажатлари 41 226 950,3 млн сўмгача; Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг харажатлари 26 746 490 млн сўмгача.

2021 йил учун республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари оширилди. Республика бюджетидан уларга жами 162 837 498,1 млн сўм ажратилади.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.12.2021 йилдан кучга кирди.

Top