Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда юк машинаси ёниб кетди
Автомобилнинг орқа чап шинасидан келиб чиққан ёнғин натижасида автомошина салони ва кузов қисмлари тўлиқ ёниб кетган.
Қашқадарё вилоятида юк машинаси тўлиқ ёниб кетган. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар беришича, 26 декабр куни соат 8:55 ларда Қарши шаҳар ФВБга Қарши-Ғузор автомобил йўлининг 6-километрида юк машинаси ёнаётгани ҳақида хабар тушган.
Хабарга кўра, воқеа жойига соат 9:05 ларда Қарши шаҳар ФВБдан 2 та ёнғин ўчириш бўлинмаси етиб борган. Соат 09:30 ларда ёнғин тўлиқ ўчирилган. Ёнғин оқибатида Чироқчи тумани Тўқмор қишлоғида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро Н.С. га тегишли MAN русумли юк машинаси тўлиқ ёниб кетган.
Қайд этилишича, ёнғинда ҳеч ким жароҳатланмаган ва ҳалок бўлмаган.

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси маълумотига кўра, ҳодисага автомобилнинг орқа чап шинасидан келиб чиққан ёнғин сабаб бўлган.
Ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.