21:31 / 26.12.2021
6260

Видео: Қамчиқ довони йўллари қордан тозаланмоқда

Қамчиқ довонида 26 декабрь куни кучли қор ёғиши кузатилмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, М-39 Гулистон—Бўка—Ангрен—Андижон автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида қор ёғган. Ҳозирда йўлни қордан тозалаш ва музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш ишлари давом этмоқда. Бу учун 135 та техника ва 340 нафарга яқин ишчи жалб этилган.

Йўлларда кўриниш 300 метрни, ҳаво ҳарорати -7 даража, намлик 89 фоизни ташкил этмоқда. Шамол тезлиги — 3-8 метр/секунд.

Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида 26 декабрь куни қор ёғиши кузатилди. Аввалроқ «Ўзгидромет» якшанба куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати -2 даража совуқдан +3 даража илиққача ўзгариб туриши, Қорақалпоғистон, Хоразм ва Фарғона водийсидан бошқа барча ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, Тошкентда ёмғир қорга айланиши ҳақида ахборот берганди. 

Top