Ўзбекистон | 10:44 / 27.12.2021
2660
1 дақиқада ўқилади

2022 йилда Тошкент метрополитени Россиядан яна 14 та поезд сотиб олади 

Тошкент метрополитенининг кенгайиши муносабати билан йўловчилар сони кундан-кунга ортиб, метро бекатларида «тирбандликлар» келиб чиқмоқда, деб хабар берди Тошкент метрополитени маъмурияти.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, 2020 йилда Тошкент метрополитенининг ўртача кунлик йўловчи ташиш ҳажми 250-300 минг кишини ташкил этган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 380-420 минг йўловчини ташкил этмоқда.

Муаммоларни бартараф этиш мақсадида Тошкент метрополитени томонидан ўтган давр мобайнида бир қатор ишлар амалга оширилди. «Тошкент метрополитени» давлат унитар корхонаси томонидан одамларнинг тўпланиб қолиши олдини олиш ва йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 15 та ҳаракат таркиби, жумладан, Россиянинг «Метровагонмаш» корхонасида ишлаб чиқарилган 60 та замонавий вагонлар етказиб берилди.

Бундан ташқари, энг тиғиз вақтларда поездлар орасидаги интерваллар «Чилонзор» йўналишида 3 дақиқани, «Ўзбекистон» йўналишида 4 дақиқани ва «Юнусобод» йўналишида 7 дақиқани ташкил этмоқда. Бу муаммони ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, 2022 йилда яна 14 та ҳаракат таркибини харид қилиш режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид