Ўзбекистон | 19:54 / 27.12.2021
2862
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда одамларнинг қўйларини ўғирлаган шахс ушланди

Сурхондарё вилояти Денов туманида одамларнинг қўйларини ўғирлаган шахс ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 3 декабр куни Денов тумани Элобод маҳалласида яшовчи Х.Холмат туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У аризасида жорий йил 10 октябрь кунига ўтар кечаси, молхонасидан 1,6 миллион сўмлик 2 бош қўйини номаълум шахс ўғирлаб кетганини билдирган.

Бундан ташқари, шу маҳаллада яшовчи М.Мансур 102 рақамига қўнғироқ қилиб, жорий йил 10 октябрь кунига ўтар кечаси, молхонасидан 6,3 миллион  сўмлик 6 бош қўйини номаълум шахс ўғирлаб кетганини билдирган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ўғирликни Денов туманида яшовчи О.Одилбек содир этгани аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далиллар олинган.

Қайд этилишича, 2021 йил 14 декабр куни О.Одилбекка нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид