Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган ва Сурхондарёда мансабдорларнинг ноқонуний ҳаракатлари тўхтатилди
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан Наманган ва Сурхондарё вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Фото: Давлат хавфсизлик хизмати
Жумладан, Наманган вилояти Косонсой тумани электр тармоқлари корхонасининг икки нафар муҳандиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, тадбиркорнинг ишончига кирган. Улар тадбиркорга тегишли МЧЖ биносига ўрнатилган қуввати 50 кВт бўлган қуёш панели ва бошқа бажарилган ишлар учун техник шарт ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 17 млн сўм пул олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, Сурхондарё вилоятида “Узунтумангаз” газ таъминоти бўлими ходими фуқарога тегишли газ ҳисоблагич носозлиги сабабли юзага келган 23 млн сўм қарздорликни сўндириб бериш ва тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига 5 млн сўм пул маблағини учинчи шахс орқали олган вақтида ушланди.
Тергов жараёнида ушбу ғайриқонуний ҳаракатга унинг 1988 йилда туғилган ҳамкасби ҳам алоқадор экани аниқланди.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фуқаролардан бу каби салбий ҳолатларга дуч келган тақдирда Давлат хавфсизлик хизматининг 1520 қисқа рақамига мурожаат қилишлари сўралди. Мурожаат қилувчиларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.
Мавзуга оид
21:08 / 06.03.2026
Наманганда аёл жазмани билан биргаликда ёлланма қотил орқали эрини ўлдирмоқчи бўлди
11:52 / 03.03.2026
Сурхондарёда ноҳақ айбланганини айтган ёлғиз онанинг иши кассацияда ўзгартирилди
21:22 / 28.02.2026
Сурхондарёда ўқитувчилардан мажбурий пул йиғиш топшириғини берган “замҳоким” ишдан олинди
13:35 / 28.02.2026