Жаҳон | 18:44 / 27.12.2021
2769
1 дақиқада ўқилади

ЕИда катта ёшли аҳолининг 78 фоизи коронавирусга қарши эмланди

Фон дер Ляйен вакцинация “омикрон” штамми тарқалган ҳозирги шароитда муҳимлигини таъкидлади.

Фото: AP

Евроиттифоқда бир йил ичида катта ёшли аҳолининг 78 фоизи коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен маълум қилди.

«Бир йил аввал шу кунда Европада коронавирусга қарши эмлаш бошланганди. Биз узоқ йўлни босиб ўтдик. Ҳозирда ЕИда катта ёшли аҳолининг 78 фоизи эмланган», — деди у.

У вакцинация айниқса, «омикрон» штамми тарқалган ҳозирги шароитда муҳимлигини таъкидлади.

Фон дер Ляйеннинг ишонтиришича, ЕИ барча учун етадиган вакцина захирасига эга.

Мавзуга оид