Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Вазирликдаги бошқарма бошлиғи Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари бўлди
Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари – вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Йўлдош Ғафурович Жумаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига биноан лавозимидан озод қилинди.
Аҳрор Аминович Ғуломов Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Аҳрор Ғуломов 1970 йил 20 декабрда Ғиждувон туманида туғилган. Маълумоти — олий. 1996 йилда Тошкент давлат университети (кундузги), 2006 йилда Ўзбекистон Миллий университети (сиртқи)ни тамомлаган.
А.Ғуломов меҳнат фаолиятини 1996 йилда Ғиждувон туманидаги 1-сонли мактаб ўқитувчиси сифатида бошлаб, «Биотехмед» МЧЖ мутахассиси (1997-2001), Яккасарой товар ишлаб чиқарувчилар маркази раҳбари (2002), Яккасарой тумани товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раиси (2003-2005), Яккасарой тумани Статистика бўлими бошлиғи (2005-2007), Яккасарой тумани ҳокимияти ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари (2007-2008), Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Яккасарой тумани бўлими бошлиғи (2008-2011), «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Яккасарой тумани бўлинма бошқаруви раиси (2011-2013), «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими бошқаруви раиси ўринбосари (2013-2015), «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими бошқаруви раиси (2015-2017), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Бухоро вилояти Кенгаши раиси биринчи ўринбосари (2017-2020) лавозимларида ишлаган.
У айни пайтга қадар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди.
Муқаддам Когон тумани ҳокими бўлган Йўлдош Жумаев 2020 йил февралида Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари бўлганди.
Мавзуга оид
11:50 / 17.06.2026
ФВБ тизимига ишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди
13:14 / 14.06.2026
Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларидаги «чигирткалар босқини» юзасидан изоҳ берилди
09:30 / 09.06.2026
Бухородаги тергов ҳибсхонаси ходимларига нисбатан текширув ҳаракатлари бошланди
14:26 / 15.05.2026