Спорт | 14:03 / 28.12.2021
49103
2 дақиқада ўқилади

Николай Ширшов вафот этди

Ширшов 47 ёшда эди. У миллий жамоа сафида 1996-2005 йилларда 63 ўйинда майдонга тушиб, 13 гол урган.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ футболчиси Николай Ширшов 47 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Ростов» клуби матбуот хизмати хабар берган.

«Николай Владимирович «Ростов» клубида 5 йил давомида 100дан ортиқ ўйинлар ўтказди. Футболчилик фаолиятини якунлаганидан кейин ҳам Ростовда қолишга қарор қилган ва шу ерда яшаётган эди.

«Ростов» клуби Николай Ширшовнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлигини билдиради», дейилган хабарда.

DonDay.ru сайти марҳумнинг яқинларига таяниб хабар беришича, Николай Ширшов қоннинг қуюқлашиши ва томирларида тромб ҳосил бўлиши оқибатида вафот этган. 

Маълумот учун, 1974 йил 22 июнь куни Тошкентда туғилган Николай Ширшов катта футболдаги фаолиятини 1991 йилда СССР қуйи лигасида «Свердловец» клубида (Тошкент вилояти) бошлаган. Кейинги 8 мавсумни Ўзбекистон чемпионатида ўтказган ва «Пахтакор»нинг асосий таркибида ўйнаган.

2000 йилдан Россия чемпионатида тўп сура бошлаган. 2000—2005 йилларда Премьер-Лигада «Ростсельмаш» / «Ростов» шарафини ҳимоя қилган. Кейин қуйи дивизионларда Ростовнинг СКА (2006—2007), «Батайск-2007» (2008—2010), «Таганрог» (2010) клубларида ҳам ўйнаган. 2011 йилда МИТОС сафига ўтган ва 2013 йилда футболчилик фаолиятини якунлаганди.

У сўнгги йилларда Ростов шаҳридан 50 километр узоқликдаги Новошахтинск шаҳрида яшаб, маҳаллий жамоада мураббий сифатида фаолият юритган. 

Фото: ЎФА

У 1996 йилнинг 19 ноябрида БААга қарши ўртоқлик учрашувида  (4:2) терма жамоада дебют қилган ва 2005 йилга қадар асосий жамоада 63 ўйинда иштирок этиб, 13 гол урган.

Мавзуга оид