Жаҳон | 18:44 / 28.12.2021
14634
1 дақиқада ўқилади

Японияда рекорд даражада қор ёғди

Аомори префектурасида қорнинг баландлиги 200 сантиметрга етган.

Фото: AP

Японияда кучли қор ёғиши натижасида транспорт ҳаракати издан чиқди ва минглаб хонадонлар электрсиз қолди. Бу ҳақда The Watchers хабар бермоқда.

Япон денгизи соҳилларида етти кундан бери қор ёғмоқда. Ҳукумат аҳолига заруратсиз уйдан чиқмасликни тавсия қилмоқда. 

Аомори префектурасида қорнинг баландлиги 200 сантиметрга етган.

Мамлакатнинг айрим қисмларида парвозлар бекор қилинди ва транспорт ҳаракати издан чиқди. 3200дан ортиқ хонадон электр таъминотисиз қолган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид