Ўзбекистон | 12:01 / 29.12.2021
3990
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда маҳаллий бюджет ҳисоботлари ташқи аудитдан ўтказилади

Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди.

Фото: Kun.uz

Адлия вазирлиги хабарига кўра, эндиликда вилоятларнинг маҳаллий бюджетлари лойиҳалари Ҳисоб палатасига хулоса бериш учун тақдим қилинади.

Ҳисоб палатаси маҳаллий бюджетларнинг ижроси бўйича ҳисоботни ташқи аудитдан ўтказади.

Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга оид қонун лойиҳаси Ҳисоб палатаси хулосаси асосида Қонунчилик палатасига киритилади.

Туман ва шаҳар бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 30 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиради, илгари 10 фоиз эди.

Резидент-юридик шахсларга бюджет ссудалари ва кредитлар Марказий банк асосий ставкасининг 50 фоизидан кам бўлмаган фоизда берилади.

Марказий банк асосий ставкаси бугунги кунда 14 фоиз, бюджет ссудалари ва кредитлар 7 фоиздан кам бўлмаган фоизда берилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид