Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2021 йилда Ўзбекистон ЯИМ 7 фоизга ўсгани маълум қилинди
Якунланаётган йилда Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти 7 фоизга ўсгани, инфляция узоқ йиллардан бери биринчи марта 10 фоиздан пасайгани расман маълум қилинди. Шавкат Мирзиёев 2022 йилда ҳам ЯИМ ўсиши 7 фоиздан кам бўлмаслиги кераклигини айтди.
Фото: Президент матбуот хизмати
30 декабрь куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида келгуси йилда иқтисодиёт тармоқлари ва коммунал соҳа барқарор ишлашини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Расмий релизга кўра, жорий йилда ялпи ички маҳсулот 7 фоизга, саноат 9,5 фоизга, хизматлар 20 фоизга, қурилиш соҳаси 6 фоизга, қишлоқ хўжалиги 4 фоизга ўсган. Инфляция даражаси 10 фоиздан паст бўлган.
Экспорт ҳажми 16,5 миллиард долларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан қарийб 1,3 миллиард долларга ошди. Умумий қиймати 12,4 миллиард долларлик 318 та йирик ва 14 мингта ҳудудий лойиҳалар ишга тушди.
Йиғилишда келгуси йилда ҳам иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлаш бўйича вазифалар кўрсатиб ўтилди. Хусусан, ялпи ички маҳсулот ва саноатни 7 фоиздан юқори, хизматларни қарийб 30 фоизга ошириш мақсад қилинган.
Давлат раҳбари янги йилнинг бошиданоқ барча тармоқ ва ҳудудлар тизимли ишлаб, бу мақсадларга эришиш учун мустаҳкам замин яратиш кераклигини таъкидлади.
Қиш ойларида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бозорларга барқарор етказиб бериш бўйича вазифалар белгиланди.
Электр энергияси, табиий газ, иссиқлик таъминоти, коммунал, соғлиқни сақлаш ва ёнғин хавфсизлиги тизимларининг барқарор ишлаши муҳимлиги қайд этилди.
Малакали тиббий хизмат кўрсатиш, жамоат, ёнғин ва ҳаракат хавфсизлиги фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.
Мавзуга оид
09:57 / 25.01.2026
Иқтисодиётда кутилмаган ўсиш ва пул ўтказмаларида янги қоидалар — ҳафта дайжести
17:31 / 23.01.2026
Ўзбекистон иқтисодиёти 2025 йилда 7,7 фоизга ўсди
14:20 / 22.01.2026
2025 йил статистикаси: инфляция 7,3 фоиз, реал даромадлар 9,2 фоизга ўсди
12:24 / 10.01.2026