Ўзбекистон | 11:08 / 30.12.2021
12284
1 дақиқада ўқилади

Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди

Актам Муҳаммадиев адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача ушбу лавозимда Акбар Тошқулов ишлаб келган эди.

Фото: Адлия вазирлиги

Актам Муҳаммадиев президент қарорига мувофиқ адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда адлия вазири матбуот котиби хабар берди.

Актам Муҳаммадиев 1977 йилда Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида туғилган, маълумоти олий, 1999 йилда Тошкент давлат юридик институти бакалавриат, 2001 йилда магистратура босқичини тамомлаган.

У ўз меҳнат фаолиятини 2001 йилда Адлия вазирлигининг етакчи маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирликнинг турли масъул лавозимларида ишлаган. 2017 йилдан бугунги кунга қадар Тошкент вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун, Актам Муҳаммадиев аввалроқ Тошкент давлат юридик университети ректорлигига ўтган Акбар Тошқуловнинг ўрнига вазир ўринбосари этиб тайинланди.

Аббос Салайдинов
Тайёрлаган Аббос Салайдинов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид