Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим соҳалардаги давлат назорати функциялари хусусий секторга берилади
Айрим давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасида белгиланган.
Унга кўра, хусусий секторга ўтказиладиган ва уларни жалб қилиш мумкин бўлган айрим давлат функцияларини ошириш мўлжалланган.
Бунда:
айрим соҳалардаги давлат назорати, шу жумладан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, таълим сифатини назорат қилиш, дори воситаларини сертификатлаштириш каби функцияларга хусусий сектор вакиллари жалб қилинади;
хусусий секторни жалб қилиш самарадорлиги юқори бўлган соҳалар аниқланиб, айрим давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш назарда тутилади.
Давлат бошқарувини номарказлаштириш ҳисобига маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва ҳудудий давлат бошқаруви органларининг жойларда масалаларни ҳал қилишдаги ролини ошириш ҳам кўзда тутилган.
Республика давлат бошқаруви органларининг функция ва ваколатларини ҳудудий давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.
Ҳудудларни ривожлантириш бўйича вазифаларни ҳал қилишда барча даражадаги давлат бошқаруви органлари ҳудудий бошқармаларининг самарали ишини, шу жумладан рақамли технологияларни жорий қилган ҳолда ташкил этиш назарда тутилган.
Мавзуга оид
08:58 / 25.05.2026
Ўзбекистонда архив хизматлари устидан назорат кучайтирилади
18:00 / 06.05.2026
Қурилиш объектлари видеокамера орқали онлайн назорат қилинади
09:54 / 14.04.2026
Якка уй-жой ва кичик бинолар қурилишида хусусий назорат жорий этилади
08:21 / 23.01.2026