01:19 / 31.12.2021
10912

Украина Россия томонидан хавф йўқлигини маълум қилди

Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котибининг сўзларига кўра, Россия Украинага ҳужум қилишга мутлақо тайёр эмас.

Фото: РИА "Новости"

Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Алексей Данилов Россия томонидан таҳдид йўқлигини маълум қилди, деб ёзмоқда «Политика Страни» Telegram-канали.

«Бугунги кунда чегараларда катта хавфни кўрмаяпмиз. Россия Федерацияси томонидан очиқ тажовуз хавфини кўрмаяпмиз», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, чегарада Россия қўшинларининг кўпайтирилиши кузатилмоқда, лекин бу хавотирли эмас. Бу қўшинларнинг Украина чегарасидан 200 километр масофада жойлашганлиги айрим ғарб мамлакатлари учун янгилик бўлиши мумкин, деб таъкидлади Данилов.

У шунингдек, Россия Украинага ҳужум қилишга мутлақо тайёр эмаслигини айтди.

«Дамингизни олинг, янги йилни тинчгина нишонланг», — деди Данилов.

Top