07:40 / 01.01.2022
5106

Ўзбекистонга гуруч импорти 17 минг тоннага ошди

Ўзбекистонга гуруч импорти 17,7 минг тоннага ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Фото: Shutterstock

Қўмита хабарига кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатлардан қиймати 7,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 28 минг тонна гуруч импорт қилган. 

Гуруч импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 17,7 минг тоннага ошган.

2021 йилнинг ўтган 11 ойида Ўзбекистон энг кўп гуруч импорт қилган давлатлар орасида Қозоғистон етакчилик қилмоқда – 27,5 минг тонна.

Шунингдек, қолган давлатлар қуйидагича кўриниш олди:

  • Покистон – 248,2 тонна;
  • Хитой – 60 тонна; 
  • Россия – 18,2 тонна.

Маълумот учун, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатлардан қиймати 7,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган 26,9 минг тонна гуруч импорт қилган

Top